Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида шакар заводи қуриш режалаштирилмоқда
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Uzreport хабар берди.
Шу мақсадда эҳтимолий заёмчилар, жумладан Германиянинг “Commerzbank”и билан Ўзбекистонга кредит бериш ҳамда Европа кредит суғуртачилари гуруҳи “Credendo” билан лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларни қоплаш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилган.
Музокаралар натижаларига кўра “Commerzbank” кредит ажратиш учун дастлабки шарт сифатида заёмчи бўлиб иштирок этувчи Ўзбекистон банкининг капиталлашуви камида 80-85 млн еврони ташкил қилиши кераклигини белгилаган.
Бугунги кунда DSEC Ўзбекистонда “Шакар холдинг” МЧЖ билан фаол иш олиб бормоқда. Имзоланган келишув доирасида Тошкент вилояти ҳудудида DSEC технологиялари бўйича шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг қиймати 110 млн еврони ташкил қилади. Ундан 25 млн доллари Ўзбекистон томонидан, қолган маблағ эса сармоячилар томонидан ажратилади.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025