Жаҳон | 07:33 / 24.01.2019
6098
2 дақиқада ўқилади

Венесуэладаги тўқнашувлар қурбонлари сони ортмоқда – ОАВ

Фото: REUTERS

Венесуэладаги тўқнашувлар қурбонлари сони 16 нафарга етди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ. 

Португеса, Баринас, Тачира, Каракас, Амасонас, Боливар штатларида тўқнашувлар оқибатида умумий ҳисобда 16 киши ҳалок бўлган, деб хабар берди La Prensa de Lara сайти.

Венесуэлада 21 январдан бери ўтаётган норозилик намойишларидаги иштирок учун қўлга олинганлар 70 кишидан кўпроқни ташкил қилмоқда. 

Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуаидо 23 январда мамлакатда муваққат ҳукумат амал қилиши вақтида ўзини мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари деб эълон қилди. АҚШ Гуаидони президент деб тан олишини эълон қилган ва Венесуэла президенти Николас Мадуродан мухолифатга қарши куч ишлатмасликни талаб қилган. Мадуро ўзини конституциявий президент деб эълон қилган, мухолиф парламент раҳбари Гуаидони эса “АҚШ қўғирчоғи” деб атаган. Айни вақтда АҚШдан ташқари, Гуаидонинг вақтинчалик президент мақомини Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай ва Перу тан олди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид