Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:36 / 25.01.2019
11516
1 дақиқада ўқилади
Америка Кубоги қуръаси. Бразилия, Аргентина, Қатар ва Япония ўз рақибларини билиб олишди
Фото: REUTERS/Sergio Moraes
2019 йил ёзида ўтказиладиган Америка Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Қайд қилиш жоизки, мусобақада Осиё қитъаси вакиллари Япония ва Қатар терма жамоалари ҳам меҳмон сифатида иштирок этишади.
Қуръа натижалари қуйидагича бўлди:
А гуруҳи: Бразилия, Боливия, Венесуэла, Перу.
В гуруҳи: Аргентина, Колумбия, Парагвай, Қатар.
С гуруҳи: Уругвай, Эквадор, Япония, Чили.
Мусобақа 14 июндан 7 июлга қадар Бразилияда ўтказилади. Финал «Маракана» стадионида бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:38 / 31.01.2025
«Сити» ўтиш ўйинларидаёқ «Реал»га дуч келди. Барча жуфтликлар маълум
22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди
17:23 / 29.08.2024
Янгича ЕЧЛ қандай бўлади — турнир янги формати ҳақида асосий маълумотлар
09:14 / 15.07.2024