Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жирона»ни мағлубиятга учратган «Барселона» Ла Лигадаги кетма-кет саккизинчи ғалабасини қўлга киритди
Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган учрашувда «Барселона» сафарда «Жирона» дарвозасига жавобсиз икки тўп йўллади. Учрашув Жиронадаги «Мунисипал де Монтиливи» стадионида, ҳакам Пабло Гонсалес Фуэртес бошчилигида бўлиб ўтди.
9-дақиқада Нелсон Семеду ҳисобни очди ва Каталония клуби сафидаги ўзининг илк тўпини киритди.
Иккинчи бўлимда эса Жорди Албанинг узатмасидан сўнг каталонияликларнинг устунлигини жамоа сардори Лионел Месси мустаҳкамлаб қўйди.
Бу ғалаба «Барселона»нинг Ла Лига ўйинларидаги пайдар-пай саккизинчи ғалабасидир.
Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» 49 очко жамғарган ҳолда Испания миллий чемпионатининг турнир жадвали етакчилик қилишда давом этмоқда. «Жирона» эса 24 очко билан 13-поғонадан жой олган.
Кейинги турда «Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилади. Ўйин 2 февраль куни бўлиб ўтади.
Испания Ла Лигаси. 21-тур
«ЖИРОНА» Жирона – «БАРСЕЛОНА» Барселона 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – Семеду (9), 0:2 – Месси (68)
Четлатиш: Эспиноса (51, «Жирона»)
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025