Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўзгарди - манба
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган.
Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган «Умид» жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февралда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки мустақил идорага ажратилди. Тез орада иккига ажратилган Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув хўжалиги вазирликларига раҳбарлар ҳам тайинланди. Унга кўра, Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Юсупов қишлоқ хўжалиги вазири, аввалги вазирликда сув хўжалиги масалалари бўйича вазир ўринбосари бўлган Шавкат Ҳамроев эса сув хўжалиги вазири этиб тайинланди.
Ўз навбатида, Баҳодир Юсупов қайси ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Мавзуга оид
21:10 / 25.11.2024
Аҳолига бирламчи зарур бўлган 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоб-китоби юритилади
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
12:10 / 20.11.2024