Спорт | 11:20 / 29.01.2019
74224
1 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Эргашевдан WBA камари олиб қўйилди

Фото: Round By Round Boxing

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашевнинг (15-0-0,14 КО) WBA International камари олиб қўйилди. Бу ҳақда Go Sport нашри хабар бермоқда.

Айни вақтда WBA чемпионлик камарлари рўйхатида Шоҳжаҳон Эргашевнинг исми чиқариб ташланган.

Шоҳжаҳон Эргашев 2018 йилнинг 28 апрель куни хитойлик Жимин Вангга қарши жангда очколар бўйича ғалаба қозониб, мазкур чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Шундан сўнг у 3 марта рингга кўтарилган бўлсада, камар ҳимояси учун жанг қилмади.

Профессионал бокс йўналишлари қоидаларига кўра, одатда чемпионлик камарини 3 ойда бир ҳимоя қилиш мумкин. Агар 6 ойгача бўлган муддатда камар ҳимоя қилинмаса, бу ўрин вакант сифатида қайд этилиши ва янги жанг белгиланиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида 5, IBF рейтингида эса 12-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид