Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги тўғон ўпирилиши қурбонлари сони 84 нафарга етди
Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида тўғон ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 84 нафарга етди, 276 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Globo портали хабар берди.
Аввалроқ 65 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 42 қурбонннинг шахси ўрнатилган.
Тўғон ўпирилиши 25 январда Брумадинью муниципалитетида юз берган. Vale тоғ-кон компаниясига тегишли тўғонда фавқулодда огоҳлантириш тизимлари ишга тушмаган. Қутқарув ишлари бир неча ҳафта давом этиши мумкин.
Фожиа муносабати билан Vale компанияси мамлакат жануби-шарқидаги шундай тўғонлардан 10 тасини ёпишга қарор қилди. Бунинг натижасида темир рудаси ишлаб чиқарилиши ҳажми йилига 40 млн тоннага тушиб кетади.
Минас-Жерайс штатидаги тўғонлар 1 йилдан 3 йилгача давр ичида босқичма-босқич ёпилади. Компания умумий ҳисобда 19 та шундай тўғонга эга, бироқ улардан 9 таси ишламайди.
Компаниянинг 2017 йилдаги ишлаб чиқариш ҳажми 366,5 млн тонна темир рудасини ташкил қилган.
29 январда тўғон ўпирилиши юзасидан 5 киши ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025