Жаҳон | 00:49 / 30.01.2019
5905
1 дақиқада ўқилади

Жибутида қайиқлар тўнтарилиши оқибатида 130 дан кўпроқ киши бедарак йўқолди 

Жибути қирғоқлари яқинида муҳожирлар бўлган 2 қайиқ тўнтарилиши оқибатида 130 дан кўпроқ киши бедарак йўқолди, 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти хабарида маълум қилинган. 

Таъкидланишича, воқеа 29 январь эрталаб мамлакат шимолидаги Обок вилояти яқинида юз берган. Воқеа ҳақида полицияга маҳаллий аҳоли хабар берган. Қайиқлар чўккан жойда 2 эркак ва 3 аёлнинг жасади ҳамда тирик қолган 2 киши топилган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, қайиқлар йўлга чиққандан ярим соат ўтиб тўнтарилган. Қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.

Мавзуга оид