Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ширкати Венесуэла олтинининг бир қисмини сотиб олди
Бирлашган Араб Амирликларининг Noor Capital ширкати Венесуэла марказий банкидан уч тонна олтин сотиб олгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ташкилотнинг твиттерида хабар берилган.
Баёнотга кўра, 21 январь куни амалга оширилган харид маҳаллий қонунчилик ва халқаро нормаларга зид эмас.
«Noor Capital қандайдир ноқонуний ёки тақиқланган битимларда иштирок этмайди», - дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, келажакда компания Венесуэладаги вазият ҳал бўлмагунга қадар ҳар қандай операциялардан воз кечади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо АҚШнинг Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашувини истисно қилмаганди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025