Light | 21:07 / 02.02.2019
59690
2 дақиқада ўқилади

Фото: Хитойдаги велосипедлар қабристони

2015 йилда Хитойда шаҳарни тирбандликлардан халос этиш мақсадида велосипедларни ижарага бериш оммалашди. 2016 йилга келиб бу йўналишда олтмишдан ортиқ стартап иш бошлади, миллионлаб велосипедларга тўлиб кетган кўчалар эса бунча миқдордаги велосипедларни қабул қилишга тайёр эмасди.

Велосипедлар дуч келган жойга қўйиб кетилар, тирбандлик натижасида йўллар ва йўлаклар тўсилиб қоларди. Мусодара қилинган, ташлаб кетилган ва синган велосипедлардан ташкил топган улкан уюмлар Хитойнинг кўплаб шаҳарларида оддий манзарага айланди. 2018 йил охирига келиб аксарият стартаплар инқирозга учради, кераксиз велосипедлардан эса қабристонлар пайдо бўлди.

Шанхайда велосипедлар шундай сақланади
Шанхайда велосипедлар шундай сақланади
Пекиннинг Чаоян туманидаги тураргоҳда Bluegogo’га қарашли ўн минглаб велосипедлар сақланади

Шанхайдаги тураргоҳда сақланаётган мусодара қилинган велосипедлар

Хэфэйдаги спорт майдончасида ноқонуний жойга қўйилган минглаб велосипедлар вақтинча сақланади

Бу гулзор эмас, балки Шанхай яқинидаги ўнг минглаб фойдаланилмай турган велосипедлар

Ханчжоуда турли фирмаларнинг ижарага бериладиган велосипедлари

Пекиндаги устахона ёнидаги велосипедлар уюми

Велосипедлар кўча ва йўлларни тўсиб қўйгач, полиция уларни мусодара қилди ва Ханчжоудаги ташландиқ далага келтириб ташлади

Шанхайдаги тураргоҳда сақланаётган ташландиқ велосипедлар

Ташландиқ велосипедлар ўт-ўланлар билан қопланди

Пекин кўчасидаги Ofo компанияси велосипедлари

Mobike ва Ofo компаниялари велосипедлари юк машинасига юкланмоқда

Ижарага олинган велосипедлар йўлни тўсиб қўйди

Orfo ва Mobike компанияларининг мусодара қилинган велосипедлари

Шанхайдаги велосипедлар «қабристони» 
Шанхайдаги велосипедлар «қабристони» 
Ofo ходими бузилган велосипедларни жойламоқда. Бу ерда минглаб велосипедлар сақланади

Шэньчжэндаги Сяшань паркига ташлаб кетилган фойдаланилмаётган велосипедлар.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид