Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбийлар Шаҳрисабздаги қадимий обидаларга боришди
Бир қарасанг полигонда, бир қарасанг тоғда, яна бир қарасанг саф майдонида жидду жаҳд кўрсатадиган ҳарбий хизматчиларнинг бу галги манзили кўҳна Шаҳрисабз шаҳридаги қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва музейлар бўлди. Айниқса, Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейи ва мақом музейи йиғилганларни тарих билан юзлаштирганлиги билан аҳамиятли бўлди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
ЮНЕСКОнинг «Умуминсоний қадриятлари» рўйхатига киритилган XIV-XVI-асрларга оид Чубин мадрасаси мажмуида жойлашган Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейи умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун баҳсли ўринларга бой бўлди. Улар Соҳибқироннинг юришлари бўйича билимларини намойиш қилдилар. Саволларнинг жавоби шу ернинг ўзида, осори-атиқаларда, қолаверса, музейда фаолият юритаётган илмий ходимларда эди.
Мақом музейида эса Мақом санъати тарихи ҳақида қимматли маълумотлар берувчи фотосурат ва ҳужжатлар жамулжам. Чанг ва уд мусиқа асбобларини чалаётган аёллар ҳайкалчалари акс этган ёдгорлик айни пайтда Санкт-Петербургдаги Эрмитаж давлат музейида сақланади. Бу каби тарихий ашёлар ўлкамизда мусиқа илми жуда кўп асрлар муқаддам шаклланганидан далолат беради.
– Бу ердаги экспонатларни томоша қилар экансиз, аждодларимиз мусиқа санъати мероси билан ҳамнафас бўласиз. Улар амалга оширган эзгу ишларни қалбан ҳис этасиз. Аслида ушбу музейни ташкил қилишдан мақсад ҳам шу. Келажак авлодларни халқимизнинг бой санъат тарихидан, улкан мусиқий меросидан кенгроқ хабардор қилиш бўлган. Ўйлайманки, кўзланган мақсадга ортиғи билан эришиляпти, – деди сержант Абдувоҳид Азимов.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
18:33 / 19.05.2025