Спорт | 13:00 / 03.02.2019
19862
1 дақиқада ўқилади

Ковалёв Альваресдан реванш олди. У яна жаҳон чемпиони

Россиялик боксчи Сергей Ковалёв колумбиялик Элейдер Альваресга қарши реванш жангини ўтказди ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) версияси бўйича камарини (-79,38 кг вазн тоифасида) қайтариб олди.

АҚШнинг Фриско шаҳрида ўтган жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан 35 ёшли Ковалёвнинг ғалабасини эълон қилишди (116-112, 116-112, 120-108).

Шу тариқа, россиялик боксчи колумбиялик рақибидан 2018 йилнинг августидаги мағлубият учун реванш олди.

Қайд этиш керакки, Ковалёв ўтган йилнинг 4 августида ўтган жангнинг 7-раундида техник нокаут туфайли мағлуб бўлгач, унинг мураббийи, ўзбекистонлик Аброр Турсунпўлатов шогирди профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида айтганди.

Бугунги жангга қадар Альварес профессионал рингда ютқазмаганди (24 жанг, 24 ғалаба, шундан 12таси нокаут билан). Ковалёв эса профессионал рингдаги фаолияти давомида 37 бор жангга чиқиб, 33тасида ғалабага эришган (шундан 28тасида нокаут билан). У уч марта мағлуб бўлган, яна бир жанг дуранг натижа билан тугаган.

Мавзуга оид