Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ольга Забелинская велотрек бўйича халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди
Бельгияда велотрек бўйича ўтказилаётган «International Belgian Track Meeting” халқаро мусобақада Ўзбекистон вакили Ольга Забелинская омниум йўналишида олтин медалга сазовор бўлди. Мазкур йўналишда кумуш ва бронза медаллар Польша ва Бельгия спортчиларига насиб қилди.
МОҚ маълумотларига кўра, мусобақада Ўзбекистон шарафини Забелинскаядан ташқари, Екатерина Кнебелева ва Мурод Холмуродов ҳимоя қилмоқда.
Забелинская 2 февралда омниум бўйича ўтган мусобақада 192 очко билан олтин медални қўлга киритди. 2-ўринни польшалик Лотте Копецки (167 очко) ва 3-ўринни бельгиялик Марта Яскульска (159 очко) эгаллади.
Мусобақаларда 15 давлатдан спортчилар иштирок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мусобақада 2020 йилги Токио Олимпиадасида иштирок этиш учун рейтинг очколари учун кураш олиб борилади.
Мавзуга оид
07:25 / 03.10.2023
Ольга Забелинская — Осиё ўйинлари чемпиони
15:37 / 16.08.2022
Конья-2021. Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси 11та медаль қўлга киритди, Ольга Забелинскаяда олтин ҳет-трик
12:49 / 08.12.2019
Ольга Забелинская ўзбек спортидаги тарихий натижага эришди
00:26 / 16.11.2019