Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги алоҳида вазирлик таркибига киритилади — Президент фармони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги этиб вазирлик таркибига ўтказилди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармонида ёзилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси келгусида мос равишда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси этиб қайта ташкил этилади ва вазирлик тузилмасига ўтказилади.
«Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти акциядорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамиятини белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Мавзуга оид
14:48 / 03.11.2020
НамДУ ректори: «Таълим-тарбия ва илм-фан борасидаги янги фармон таълимда коррупцияни камайтиради»
23:58 / 22.09.2020
2021 йил 1 январдан идентификация ID-карталари жорий этилади — Президент фармони
20:54 / 25.07.2020
Тиббиёт ОТМларини давлат гранти асосида битирганлар 1 йилгача вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади — Президент фармони
20:52 / 25.07.2020