Жамият | 19:42 / 06.02.2019
9283
2 дақиқада ўқилади

Косонда 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади

Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Гулбоғ МФЙда нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. 

Мазкур таълим муассасаси 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, спорт зали, мусиқа зали, чўмилиш ҳавзаси, компьютер хонаси, санузель, замонавий мебеллар жамланмаси, адабиёт ва ўйинчоқлар билан таъминланган.

“Bilimdon sity” қурилиши илк бор 2010 йилда косонлик хусусий тадбиркор Ренат Юсупов томонидан Гулбоғ қишлоғининг четида жойлашган ташландиқ бинони сотиб олиш ва таъмирлаш ишларидан бошланган эди. Шу вақт давомида тадбиркорнинг шахсий маблағлари ва давлат кредитлари асосида муассаса қурилишига жами 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди.

-Ўйлайманки, муассасанинг фаолият бошлаши маҳалламиз болаларига қувончли совға  бўлди. Бундай эзгу ишларимиз насиб этса, келгусида ҳам давом этади , - дейди тадбиркор Ренат Юсупов.

Қайд этиш керакки, мазкур нодавлат таълим муассасаси очилиши билан Гулбоғ маҳалласининг 20 нафар фуқаролари доимий иш ўрнига эга бўлди.

Очилиш маросими тадбири йиғилган меҳмонларнинг масканда яратилган шароитлар билан танишиши, маҳаллий санъаткорларнинг шўx куй-қўшиқлари билан давом этди.

Реклама ҳуқуқи асосида 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид