«Оскар» мукофоти маросими бошловчисиз ўтказилади. Бу тарихдаги иккинчи ҳолат

Кевин Харт/Фото: Kevin Winter/Getty Images
«Оскар» киномукофоти маросими 2019 йилда бошловчисиз ўтказилади. Бу ҳақда ABC Entertainment президенти Кэри Берк Телетанқидчилар ассоциацияси билан учрашувда расман эълон қилди.
Бундай қарор комик Кевин Хартнинг маросимни ўтказишдан бош тортиши ва кейинчалик унинг қайтишини муҳокама этиш билан боғлиқ «чалкашлик»дан сўнг қабул қилинди. «Шундан сўнг, «Оскар»ни мукофотларни топширадиганлар олиб бориши аниқ бўлди. Биз ҳаммамиз бу ғояга тезлик билан рози бўлдик», - деди Берк.
«Оскарларни» топшириш маросими 24 февраль куни бўлиб ўтади.
Маросим фақат бир марта бошловчисиз ўтказилган - 1989 йилда. Шоу продюсери Аллан Каррнинг ғояси шундай бўлганди.
Мавзуга оид

20:37 / 03.03.2025
Фаластин кураши ҳақидаги «Бошқа ер йўқ» ҳужжатли филми «Оскар»га муносиб кўрилди

11:02 / 03.03.2025
«Анора» — «Оскар»нинг бу йилдаги асосий филми бўлди. Унинг режиссёри Шон Бейкер тўртта мукофотни қўлга киритди

11:13 / 12.03.2024
«Бу филм бўлмаслигини истардим» — Мариупол ҳақидаги ҳужжатли филм «Оскар» олди

08:38 / 11.03.2024