Ўзбекистон | 11:24 / 06.02.2019
32036
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бу йил автомобиллар экспортини тиклайди

GM Uzbekistan 2018 йил ўрталарида вақтинча тўхтатилган, енгил автомобиллар экспортини тиклайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раисининг техник сиёсат ва маҳаллийлаштириш бўйича ўринбосари в.б. Азизбек Шукуров маълум қилди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Ўтган йили ушбу ишни (автомобиллар экспорти - таҳ.) тўхтатдик, сабаби концепция ва экспорт схемасига бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқаётгандик. Бу йил биз экспортни қайта тиклаймиз», - деди Шукуров.

GM Uzbekistan’нинг анъанавий ва энг йирик бозорлари Россия ва Қозоғистон саналади. Шунингдек, компания Украина, Беларусь, Озарбойжон, Грузия, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон, шунингдек, Иордания, Ливан, Ироқ ва Африканинг бир неча давлатларига автомобилларни экспорт қилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган битимга кўра, бу мамлакатга енгил автомобилларни етказиб бериш бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахдаги автомобиль заводи қурилиши нега тўхтаб қолгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид