Тошкент вилоятидаги қамоқдан қочганлар Тошкентда босқинчилик қилди
Тошкент шаҳрида яшовчи ўрта ёшли фуқароларнинг мол-мулкига ниқобли шахслар ҳужум қилди. Улар жабрланувчиларнинг яшаш уйига томдан ошиш йўли орқали кириб, уларга нисбатан зўрлик ишлатиб, оёқ, қўл ва оғзини скотч билан боғлайди. Жабрланувчиларни шу тахлитда қолдириб, воқеа жойидан қочишга улгуришади.
«Замон» дастурида берилган лавҳада айтилишича, орадан кўп ўтмай, жиноятчилар қўлга олинган. Ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасидан қочиб чиққан маҳбуслар содир этганликда айбланиб судланди.
Муқаддам қасддан одам ўлдириш, шунингдек, босқинчилик, безорилик жиноятини содир этган шахслар жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаб юриб, муддатининг ўташига 1 йилгача муҳлат қолган даврда қўриқлаш жойидан қочиб чиқиб яна босқинчилик жиноятини содир этишган.
Бу шахслар жабрланувчиларнинг қўл-оёқ, оғизларини скотч билан боғлаб, ўлдириш билан қўрқитиб 81 млн сўмдан ортиқроқ бўлган миқдордаги моддий қимматликларни босқинчилик йўли билан эгаллаб олиб яширинишган.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди ҳукми билан улар ўта хавфли рецидевистлар деб топилди. Уларга 15 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Мавзуга оид
15:05
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024