Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тарқатгандан кўра, йўқотиб юборган яхши»: Путин санкция маҳсулотлари бўйича ўз позициясини оқлади
Россия президенти Владимир Путин санкция маҳсулотларининг йўқ қилиниши иқтисодий сабабларга кўра ўзини оқлаши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Президентнинг сўзларига кўра, баъзан иқтисодиёт нуқтаи назардан «ниманидир шунчаки тарқатиб ташлагандан кўра, пичоқ билан йўқотиб юборган яхшироқдир». Унинг билдиришича, бу «ғалати» эшитилади, лекин иш ўринларини сақлаб қолиш, рентабеллик даражаси, нарх сиёсати ва бошқа омиллар билан ўзини оқлайди.
Путиннинг айтишича, сўзлари «жуда қўпол ва чиройли бўлмаса-да», маҳсулотларни йўқ қилиш, охир-оқибат, иқтисодий ўсишга олиб келади.