Жаҳон | 21:32 / 08.02.2019
30022
1 дақиқада ўқилади

Путин тўққиз генерал ва икки полковникни лавозимидан озод қилди

Фото: Михаил Метцель / ТАСС

Россия президенти Владимир Путин куч тузилмаларидаги тўққиз нафар генерал ва икки нафар полковникни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб РБК хабар бермоқда.

Лавозимидан бўшатилган генераллар орасида Россия тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича раҳбари Андрей Марков, Татаристон бўйича раҳбари Павел Николаев, Красноярск бўйича раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Расстригин бор. Шунингдек тергов қўмитаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Ирина Зейберт ҳам лавозимидан озод қилинган.

Қайд этилишича, Путиннинг фармони билан, шунингдек 40дан ортиқ куч тузилмалари ходимлари тегишли лавозимларга тайинланган.

Мавзуга оид