Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий сўровнома: Сиз амалдорларни танийсизми? – Қашқадарё вилояти ҳокими
Kun.uz таҳририяти бир муддат аввал ўзининг янги «Сиз амалдорларни танийсизми?» лойиҳасини тақдим этганди. Бундай ижтимоий сўровни ўтказишдан мақсад - жойларда (вилоятлар кесимида) фаолият юритаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари халқ орасига қанчалик киргани ва ўз мансаб ваколатини қанчалик одилона олиб бораётганини ўзига хос услубда аниқлашдан иборат.
Демак, навбатдаги сўров Қашқадарё вилоятига сафар чоғида ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиевни фуқаролар қанчалик таний олишлари ўрганилди. Қуйидаги видеолавҳада ҳокимни ушбу ҳудуд аҳолиси қанчалик яхши билишларига баҳо бериш мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Маълумот учун: Зафар Рўзиев бу лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойидан бери фаолият юритиб келмоқда.
Албатта, ижтимоий сўровнома, аввал ҳам таъкидланганидек, қайси амалдор қанчалик таниқли бўлиши баробарида унинг ўз ҳудудида олиб бораётган ишлари қониқарли ёки қониқарсиз, ёхуд оддий халқ вакилларининг сиёсий-ижтимоий билим савиясини баҳолашдан йироқ. Бундай мезон қўйилгани ҳам йўқ. Шунчаки, ҳолатни очиқ-ойдин кўрсатишдир, хулоса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.
Kun.uz мухбирлари бунгача водий вилоятлари ҳокимлари, шунингдек, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари бўйича ҳам шундай сўровномалар ўтказганди.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
15:06 / 28.12.2024
Жиззах вилоятининг янги ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
11:02 / 15.12.2024