Спорт | 12:08 / 11.02.2019
4282
1 дақиқада ўқилади

Юнон-рум курашчилари жамоаси халқаро мусобақада бешта медаль олишди

Фото: МОҚ ахборот хизмати

9-10 февраль кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида рейтинг турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра ўзбекистонлик беш нафар спортчи совриндорлар қаторидан жой олди:

-63 кг: Исломжон Баҳромов (олтин)
-63 кг: Феруз Тўхтаев (бронза)
-67 кг: Елмурат Тасмурадов (олтин)
-97 кг: Жаҳонгир Турдиев (бронза)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев (кумуш)

Ўзбекистон вакиллари ушбу мусобақа орқали Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун рейтинг очколарини ишлаб олишди.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари турнирда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи поғонадан Туркия терма жамоаси жой олган бўлса, кучли учликка мезбон Хорватия терма жамоаси якун ясади.

Фото: МОҚ ахборот хизмати
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид