Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой космик аппаратлари Ойнинг тескари қисмида «уйқуга кетди»

Фото: Xinhua
Хитойга қарашли, Ойнинг тескари томонида бўлиб турган «Чанъэ-4» космик аппарати ва «Юйту-2» луноходи (Ойга тушириладиган ўзиюрар автоматик аппарат - таҳ.) уйқу режимига ўтиб қолди. Бу ҳақда РИА «Новости» WeChat миллий ижтимоий тармоғида эълон қилинган, Хитойнинг Ойни ўрганиш бўйича дастури маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ойдаги совуқ тунни ўтказиш мақсадида қурилмалар уйқу режимига ўтган. Кутилишича, «Чанъэ-4» 1 март куни, «Юйту-2» луноходи эса - 28 февраль куни «уйғонади».
Олимларнинг қўшимча қилишича, аппаратларнинг барча тизимлари одатдаги режимда ишлаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнганди.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025