Спорт | 17:37 / 15.02.2019
4981
1 дақиқада ўқилади

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки 4та ўйини якунига кўра, «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Ян Вертонген ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бельгиялик футболчи соврин учун курашда Николо Дзаньоло («Рома»), Марко Верратти («ПСЖ») ва Тибо Куртуани («Реал») ортда қолдирди.

«Боруссия» Д (3:0) клубига қарши баҳсда Вертонген гол муаллифи бўлди ва голли узатмани амалга оширди.

Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи «Тоттенҳэм» таркибида барча мусобақаларда 20та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2020 йил ёзигача амал қилади.

Мавзуга оид