Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА IDEX 2019’нинг илк куни 1,3 млрд доллардан кўпроққа қурол-аслаҳа сотиб олди
БАА қуролли кучлари 17 февралда қурол ва ҳарбий техника кўргазмаси IDEX 2019’нинг илк куни 5 млрд дирҳамлик (1,362 млрд долларлик) қурол-аслаҳа сотиб олишга шартномалар тузди.
Таъкидланишича, хорижий компаниялар билан 3,866 млрд дирҳамлик (1,053 млрд доллар), БАА компаниялари билан 1,104 млрд дирҳамлик (300,8 млн доллар) шартномалар тузилган.
БААда ўтаётган кўргазманинг илк куни имзоланган энг йирик шартнома АҚШнинг Raytheon компанияси билан Patriot тизимлари учун бошқарилувчи ракеталарни сотиб олишга 356 млн долларлик шартнома бўлган.
Россия билан иккита: БАА ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларининг “Панцирь- С1” ракета-замбарак мажмуаларини таъмирлаш ва уларга эҳтиёт қисмлари етказиб беришга 12,5 млн долларлик ва БАА қуруқликдаги қўшинлари учун “Корнет-Э” танкларга қарши бошқарилувчи ракеталар етказилишига 40 млн долларлик шартномалар тузилган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025