Жамият | 13:00 / 18.02.2019
37026
12 дақиқада ўқилади
Реклама

BDK feed омухта емлари: сифатли натижага эришиш кафолати!         

Чорвачилик ва паррандачилик етти хазинанинг бири. Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ҳам айни шу соҳа ривожига жиддий эътибор қаратилмоқда. Йирик ва майда шохли қорамол, балиқчиликка ихтисослашган кластерлар пайдо бўляпти. Шу билан бирга, қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи оилаларда сигир, ҳўкиз, қўй-қўзи боқиш амалиёти ўзининг долзарблигини йўқотмаган.

Шунинг баробарида фалон давлатда битта сигирдан бир кунда фалон литр сут олишади, 1 тонна, 1,5 ярим тонна гўшт берадиган буқалар бор, ё бўлмаса, бир гектар ҳовузда 300 тоннагача балиқ етиштиришмоқда, деган гаплар қулоғимизга бот-бот чалинмоқда.

Хўш, бизда шундай натижаларга эришиш мумкинми?

Бошқа соҳаларда бўлгани каби бу соҳада ҳам ҳосилдорликни ошириш бўйича турли самарали ечимлар таклиф этилаётгани «ҳа, эришиш мумкин», дея баралла айтиш имконини беради. Халқимиз, «Сигирнинг елинига қарама, емига қара», деган мақолни бекорга айтмаган.

Бозорда эса, кепак-кунжарадан тортиб, прессланган емгача топилади. Аммо, уларнинг барчаси ҳам сиз кутган ёхуд харид қилаётганингизда айтилган самарани бермайди. Бунинг сабаби нимада? Сиз харид қилаётган емлар етарли калорияга эга бўлмаслиги, оқсил, углевод, витамин ва минералларга бой эмаслиги чорвангиз ёки балиқларнинг ўсиши, вазн тўплашига акс таъсир кўрсатади.

Tas-IX

YouTube

Тошкент вилояти Қибрай туманида фаолият юритувчи BDK feed масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистонда айнан ем ишлаб чиқариш соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиб, юқорида санаб ўтганимиз камчиликларни бартараф этган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқараётган корхона ҳисобланади.

«Сифат, натижа, кафолат» сўзларини ўзига дастуриламал қилиб олган МЧЖ ҳаваскор чорвадордан тортиб, йирик кластерлар учун самарали, фойдали, тез ҳазм бўладиган, ўзлаштириш даражаси юқори бўлган, витамин ва минералларга бой омухта ем маҳсулотларини таклиф этади.

«Балиқ емларидаги оқсил, яъни протеин миқдори 25 фоиздан 45 фоизгача, ҳазм бўлиш даражаси 80 фоиз бўлишига эришдик. Бу 250-300 грамм бўлган балиқ чавоқлари мавсум мобайнида 4 кг ем еса, сотиш даврига келганида 3 кг вазнли балиққа айланади, деганидир.  Чорва молларимиз учун ишлаб чиқарилган емларимиз ҳам гўшт миқдори ўсишини 20-30 фоизга оширмоқда. Мол ва қўйларда инсон учун зарарли бўлган холестерин, яъни чарви миқдори камайиши баробарида гўшт миқдори ортиб боради.

Соғин сигирларда сут ва унинг таркибидаги ёғ миқдори 20-30 фоизгача ошишига эришилади. Шу билан бирга, сигирларнинг соғлиғи яхшиланади. Компаниямиз емларни ҳалоллик ва покликка риоя қилган ҳолда ишлаб чиқаради. Омухта ем маҳсулотларимизда ҳеч қандай гормонал қўшимчалар ёки инсон саломатлиги учун зарарли бўлган, ҳалоллигига шубҳа бўладиган қўшимчаларни ем маҳсулотларимизда умуман қўшмаймиз. Бу бизнинг асосий принципларимиздан биридир», - дейди МЧЖ раҳбари Акбар Дониев.

Албатта, бугунги кун тадбиркори ёки оддий харидор ҳам анча билимли, пухта. У бозорда ўзига таклиф этилаётган дуч келган нарсани харид қилиб кетавермайди. Аввал бозорни ўрганиб, олаётган нарсасини синаб кўриб, сўнгра харид қилади.

Мазкур жамият ишлаб чиқарган омухта емлардан фойдаланиб кўрган чорвадорлар ва балиқ боқувчилар айнан BDK feed емларини тавсия қилишмоқда. Биз ҳам айни корхона маҳсулотлари самарадорлиги ҳақиқатга қанчалик мос келишига ишонч ҳосил қилиш мақсадида республикамизнинг Хоразм, Навоий, Сирдарё, Тошкент, Наманган ва Андижон вилоятларида мол боқаётган, балиқ етиштираётган оилалар, тадбиркорлар билан учрашиб, BDK feed омухта емлари хусусида фикрларини ўргандик.

«Хоразм вилояти, Шовот туманида Ветеринария дорихонасида ишлайман. Мана шу BDK фирмаси емлари борлигини эшитиб, шундан ўтган йили олиб келиб, синовдан ўтказиб, ишлатиб кўрдик. Таркибида витамин ва минераллар борлиги туфайли, чорва молларида модда алмашинуви яхши бўлади. 5-6 кунда натижа бера бошлайди. Сутлари кўпаяди, ёғлилик даражаси ошади. Қорамолларнинг эрта куя келиши, рахит касаллигининг олдини олиши билан фойдалидир», - дейди Шовот тумани ветеринария дўкони мудири Комил Очилов.

«Биз Янгиариқ туманида сунъий балиқчилик ҳавзасини ташкил этганмиз. 60 гектар ҳовузда 5 йилдан бери фаолият юритиб, балиқ етиштириб келмоқдамиз. BDK емларининг фойдаси жуда яхши, калорияси юқори. Буғдойга нисбатан бу емнинг самараси зўр», - дейди янгиариқлик балиқчи тадбиркор.

«2 йил олдин Хонқа туманида чорва фермер хўжалиги очдик. Яқин кунларгача ўзимизнинг шротга ўхшаш емлардан бериб тургандик. Хоразмга BDK озуқасидан келганини эшитиб, ундан беришни бошладик. Бу молларнинг тезда ўзгаришида ҳам сезилди. Илгари 4-5 ой боққанимизда 100 килограммга семирса, бу ем билан боқсак, 150-200 кг семиради. Масалан, мана бу буқани шу емдан озиқлантирмасдан аввал тортганимизда тирик вазни 440 кг эди. Ҳозир 600 кг. Бундай ўзгариш емнинг таъсирида деб биламан», - дейди хонқалик чорвадор.

Таъкидлаш ўринлики, BDK feed омухта емларидан фақатгина уйида чорва боқувчи оилалар эмас, балки йирик чорвачилик ва балиқчилик хўжаликлари ҳам фойдаланмоқда. Жумладан, Бекобод металлургия комбинатининг чорвачиликка ихтисослашган ёрдамчи хўжалиги мана бир неча йиллардан буён BDK feed омухта емларидан фойдаланиб келади. Хўжалик зоотехниги Раҳматжон Абдусатторов нима учун BDK feed емларидан фойдаланишларини тушунтириб берди.

Унинг сўзларига кўра, фирма емлари талабга жавоб беради. Сигирлар сутининг ёғлилик даражаси юқори, мазаси янада хуштаъм бўлишига сабаб бўлмоқда. Ем таркибида оқсил миқдори кўп. Соғин сигирлар 2-2,5 ойда урчитишга тайёр бўлади. Бундан ташқари, бу емлар бузоқ ва буқаларда ҳам овқат ҳазм қилиш тизимини яхши ривожлантириб, ҳайвон иммунитетини мустаҳкамлаш натижасида касалликлардан ҳимоя қилади. Оддий емларга нисбатан вазн олишини тезлаштиради. Гўшт таркибида ёғ қатламлари камайиши, гўшт толалари ортишига олиб келади.

Биз интенсив балиқчиликда BDK feed омухта емлари самараси қанчалик юқори эканини аниқлаш мақсадида Наманган вилояти, Чуст тумани, Резаксой сув омборида ташкил этилган интенсив балиқчилик хўжалигида ҳам бўлдик.

«Балиқчилик хўжалигини ўтган йили февраль-апрель ойларида ташкил этдик. Чавоқларни ташладик. BDK feed заводидан емларни олиб келиб бермоқдамиз. Минерал ва витаминлари бор. Шу емлар билан балиқларимиз яхши ривожланди. Ҳозирда, балиқларни саралаб, сотишга тайёрлаб қўйдик. Битта балиғимиз ташланган вақтидаги вазнидан келиб чиқиб, 1,5-2,5 кг тош босмоқда», - дейди Резаксой интенсив балиқчилик хўжалиги ходими.

«Андижон шаҳрида очилган Valley Fish МЧЖ интенсив, яъни садок усулида балиқ етиштириш билан шуғулланади. Балиқларимизни бир марта харид қилган ёки тайёр маҳсулотимизнии тановул қилиб кўрганлар, балиқларнинг мазали эканини эътироф этишмоқда. Бунга асосий сабаб, балиқлар етиштирилаётган экологик тоза сув ва юқори оқсилли, витаминларга бой BDK feed ем маҳсулотларидир», - Valley Fish раҳбари.

Қолаверса, фирма омухта емларидан Республика ФА қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳам тажриба ишларида фойдаланади.

«Бугунги кунда ёпиқ айланма тизимида балиқ етиштириш борасида янги илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдамиз. Унда BDK feed емларидан фойдаланаяпмиз. Тадқиқот натижалари йил охирида маълум бўлади. Ҳозирча, ишларимиз қониқарли кетмоқда», - дея маълум қилди институт ходими.

Сирдарё вилоятидаги эчкичиликка ихтисослашган йирик кластер хўжалиги ҳам BDK feed омухта емларидан фойдаланади.

«Аҳолини шифобахш эчки сути билан таъминлаш мақсадида Австриядан зотдор эчкилар келтирдик. Эски сутларини кўпайтиришда эса, BDK feed емларидан самарали фойдаланаяпмиз. Бу омухта ем сутни кўпайтириб, ёғлилигини оширади. Таркибида, кальций, фосфор, магний, А ва Б тўплам витаминлари бор», - дейди эчкичилик кластери зоотехниги.

BDK feed – етиштирилаётган сут ва гўшт, балиқ маҳсулотлари сифатли бўлишини, тезда юқори самара ва натижага эришишингизни, халқ дастурхонига турли гормонлар ва инсон соғлиғига зарарли бўлган қўшимчалардан холи бўлган экологик тоза маҳсулот етказиб берилишини кафолатлайди.  

Хусусан, BDK feed омухта емлари берилган сигир сутининг ёғлилик даражаси юқори бўлиб, янада мазали сутга айланади. Ушбу емдан истеъмол қилган сигирлар иммун тизими яхшиланади. Бунинг натижасида ҳайвонлар касалликка кам чалинади. Бузоқ берган сигир соғлиғи жуда қисқа муддатда тикланиб, 2-2,5 ойдан сўнг, урчитиш мумкин бўлади.

Бўрдоқига боқилаётган ҳайвоннинг вазн олиши тезлашиб, ёғ қатламлари миқдори камайиши баробарида гўшт миқдори ошади. Салмонеллез каби паразитларни йўқотиши туфайли иштаҳаси очилади. BDK feed емларидан берилган бузоқларнинг ошқозон ва овқат ҳазм қилиш тизими ривожланиши сабабли бўйи тез ўсади.

BDK feed омухта емларининг хом ашёси Россия, Қозоғистон ва Европадан келтирилади. Стандартларга тўла мувофиқлик хом ашёнинг ҳар бир янги партияси ва тайёр маҳсулот лаборатория текширувидан ўтказилиши орқали таъминланади.

Қолаверса, ишлаб чиқариш жараёни ноёб технология асосида ташкил этилганини алоҳида қайд этиш даркор. Бунда юқори ҳароратдаги буғ (100-120°C ҳарорат) билан ишлов берилгандан кейин емнинг қумоқлашиш жараёни содир бўлади. Аксар зарарли моддалар йўқ бўлиб, емнинг ҳазм бўлиш хусусияти ошади. Шу боис, ивитилган ёки қуруқ ҳолатда берилганида ҳам бир хил самара беради. Керакли ва фойдали барча моддалар сақланиб қолади.

Таъкидлаш ўринлики, балиқ етиштирувчилар ва чорвадорлар ем маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари ҳақида оз маълумотларга эга. Масалан, емнинг таркибидаги клетчатка – хашакни англатади. Унинг ем таркибида кўп миқдорда бўлишидан қорамол ва балиққа ҳам фойда йўқ.

Балиқ емларида клетчатканинг 5 фоиздан ортиқ бўлиши зарарли ҳисобланса, қорамоллар учун бу рақам 8-9 фоизгача бўлиши мумкин. Бундан ташқари фосфор, кальций минералларининг ҳам нормадан кўп бўлиши емнинг енгил ҳазм бўлиш жараёнига тўсқинлик қилади. Емдаги оқсил ёки ёғ миқдори юқори бўлиши натижага ижобий таъсир қилади. Гапнинг индаллоси, илмий ёндашилган ҳолда ишлаб чиқилган омухта емлардан фойдалансангиз, вақтингизни ҳам нақдингизни тежайсиз.

BDK feed МЧЖ буюртмани қабул қилиб олганидан сўнг, уни тайёрлаш, манзилга жўнатиш ишларини қисқа фурсатда амалга оширади. Жамият жамоаси юк ташувчи автомобиллар ва омборхонаси бўлган темир йўл тармоғига эга. Бу нарса харажатларни қисқартириш асносида тайёр маҳсулот нархини арзонлаштиришга хизмат қилади.

BDK feed – сифат, натижа, кафолат!

Мурожаат учун телефонлар: +998951444518; +998951444600; +998946236313;

Электрон почта: bdkonsalting@mail.ru

Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қипчоқ МФЙ

Веб-саҳифа: www.bdkfeed.uz    

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид