Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ёшлар иш қидирмай қўйган, чунки улар иш тополмаслигига ишонади — ҳисобот
Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси тайёрлаган ҳисоботда Ўзбекистон муайян соҳалар, хусусан бандлик, тадбиркорлик, экспорт ва энергосамарадорлик каби йўналишларни ривожлантириши лозимлиги айтилган.
«2016 йил маълумотига кўра, меҳнатга лаёқатли кишилар сони Ўзбекистонда 23 миллион нафар фуқарони ташкил этади. Бу умумий аҳолининг 72 фоизи дегани. Уларнинг 62 фоизи (тахминан 13 миллион) иш билан банд. Агар жорий тенденция сақланиб қолса, 2030 йилга бориб, меҳнатга лаёқатли кишилар сони яна 4 миллионга кўпайиши мумкин. Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасида бу кўрсаткич билан бешинчи энг катта давлатга айланади.
Аммо бир қанча омилларни ҳам инобатга олиш зарур: меҳнатга лаёқатли кўп киши фаол эмас, иш билан банд эмас ёки хорижда ишлайди. Айниқса, 20-24 ёшдаги ҳар 10 кишининг бири фаол равишда иш қидирмайди, чунки у иш тополмаслигига амин», — дейилади ҳисоботда.
Маълум қилинишича, аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд, расмий секторда эса давлат корхоналари яққол кўзга ташланади.
«Ҳар беш кишининг тўрт нафари қишлоқ хўжалиги соҳаси ёки кичик хизмат кўрсатиш иши билан банд. Мос равишда бу соҳаларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ҳам шунчани ташкил этади. Давлат корхоналарида эса банд бўлган ходимлар умумий ишчиларнинг 1/3 қисмини ташкил этади. Ўзбекистонда ҳанузгача самарадорлиги кам бўлган йирик давлат корхоналари ва қўшимча ёлланма куч кўмагисиз (жамидан 70 фоизи шундай - таҳр.) иш олиб бораётган кичик фирмалар фаоллиги сезилади», — дея таъкидланган ҳужжатда.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025