Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон - Ўзбекистон чегарасида беш нафар шахс қўлга олинди
Қирғизистон Давлат чегара хизматининг Жалолобод вилояти бўйича чегарачилари милиция билан ҳамкорликда тилла тақинчоқларни ўғирлашда гумон қилинган шахсларни қўлга олишди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ўғирлик Жалолобод ЦУМида юз берган. Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Маданият- автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтишга уриниш чоғида чегара наряди томонидан беш нафар гумонланувчи қўлга олинган.
«Текширув давомида уларнинг ёнидан аввал ўғирланган тилла буюмлар топилди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинган шахслар Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Жалолобод вилояти бўйича ходимларига топширилди», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025