Ўзбекистон | 14:41 / 20.02.2019
7359
2 дақиқада ўқилади

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси: «32 минг ходимнинг маошида кечикиш бўлгани рост, аммо у бартараф қилинади»

Бугун, 20 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-ҳоллида «Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфидаги турли ташкилотларда ишловчи 32 мингга яқин ходимга деярли уч ойдан бери маош берилмагани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ сўради. Бу саволга қўмита раиси ўринбосари Шуҳрат Назаров шундай жавоб берди:

– Маошларда кечикиш бўлгани рост, аммо у бартараф қилинди ва қилинмоқда. Бугун ҳам Тошкент вилояти бўйича иш ҳақларини ажратдик. Бундай ҳолат юзага келишининг объектив сабаблари бор эди – Республика йўл жамғармаси тугатилди, соҳага оид барча ташкилотлар Транспорт вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Бизнинг қўмитамизда ҳам йил бошидан тузилиб тасдиқланиши, шу асосда маблағлар ажратилиши керак бўлган смета 25 январга қадар чўзилиб кетди. Шу боис, уч ой эмас, бир ой атрофида узилишлар юзага келди ва бу бартараф қилинмоқда. Келажакда, йил давомида бундай ҳолатлар қайтарилмайди.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид