Спорт | 00:27 / 21.02.2019
4198
1 дақиқада ўқилади

Европа Лигаси. «Севилья» «Лацио»ни мусобақадан тушириб юборди

Европа Лигасида 1/16 финалдан ўрин олган бир ўйин якунланди.  

«Севилья» ўз майдонида «Лацио»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Бен-Йеддер ва Сарабия ҳисобига ёзилди. Дастлабки ўйинда ҳам андалусияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Натижада улар мусобақанинг 1/8 финалига йўл олишди.

1/16 финалнинг бошқа ўйинлари эртага, 21 февраль куни ўтказилади.

Европа Лигаси, 1/16 финал
Жавоб ўйини
 
Севилья Испания – Лацио Италия 2:0 
20 февраль, «Рамон Санчес Писхуан» стадиони 
Голлар: 1:0 – 20 Бен-Йеддер, 2:0 – 78 Сарабия. 
Севилья – Вацлик, Меркадо, Кьер, Эскудеро (Промес, 6), Гомес, Сарабия, Навас, Меса (Рог, 82), Васкес, Бен-Йеддер, Андре Силва (Амаду, 64).
Лацио – Стракоша, Ачерби, Раду, Марушич, Габаррон (Корреа, 49), Катальди, Лулич, Бадель (Дурмиси, 76), Милинкович-Савич (Ромуло, 56), Иммобиле, Кайседо.
Огоҳлантиришлар: Васкес (18), Габаррон (21), Кайседо (31).
Четлатишлар: Васкес (60), Марушич (71).
Дастлабки ўйин: 1:0

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид