Ўзбекистонлик яна бир енгилмас боксчи рақибини нокаутга учратди
Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида фаолият кўрсатадиган ўзбекистонлик боксчи Равшанбек Умурзоқов (7-0, 6 КО) навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар берди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида Умурзоқовга бу сафар филиппинлик Римар Метуда (12-5-1, 7 КО) рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг 4 раунд давом этди.
Тўртинчи раунднинг 1:16 дақиқаси ортда қолганда Умурзоқовнинг кетма-кет зарбалари ниҳоят натижа берди. Айнан шу дақиқада Равшанбекнинг чап қўлда рақибнинг жигар қисмига берган зарбасидан сўнг Метуда ерга қулади ва ҳакамнинг 10 сониялик саноғидан сўнг ҳам ўрнидан тура олмади. Натижада ҳакам нокаутни қайд этди.
Ушбу ғалабадан сўнг Равшанбек муддатидан олдин ғалабалари сонини 6тага етказиб олди. Бундан олдин у 2018 йилнинг 10 ноябрь куни Келли Фигероани 6 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024
Уришқоқ боладан олимпиада чемпионлигигача — Асадхўжа Мўйдинхўжаев хонадонидан репортаж
18:29 / 16.08.2024