Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft ходимлари 480 млн долларлик ҳарбий шартномадан воз кечишни талаб қилишмоқда
Microsoft компанияси ходимлари 480 млн долларлик йирик ҳарбий шартномадан воз кечиш талаби билан очиқ хатни имзолашди. Шартнома ҳарбий ҳаракатлар ва машғулотлар вақтида аралаш реаллик шлеми HoloLens негизида ётувчи технологияни қўллашни назарда тутади.
Компания ходимларининг таъкидлашича, аралаш реаллик технологиясини қўллаш ҳарбий ҳаракатларни видеоўйинга ўхшаш қилади ва “аскарларни урушнинг ҳақиқатларидан йироқлаштиради”.
Компания бу шартномани 2018 йил ноябрда ютиб олган. Армия модернизация қилинган HoloLens шлемидан 100 мингта сотиб олишни режалаштирган. Бу шлем сотувга чиққач умумий ҳисобда 50 мингтага яқин сотилган.
Шлемнинг “ҳарбий” версияси тунги кўриш режими, иссиқлик датчиклари, тана кўрсаткичларини назорат қилиши билан фарқланади. Бу шартномани MagicLeap компанияси ҳам олмоқчи бўлган.
2018 йилда Google компанияси ҳам ўз ходимлари қаршилигидан кейин Пентагон билан шартномадан воз кечганди. Компания учувчисиз парвоз қурилмаларидан олинган суратларда одамлар ва объектларни танишга имкон берувчи тизимни яратиш билан шуғулланган.
Мавзуга оид
00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
14:18 / 02.03.2025