Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раисларини рағбатлантириш қандай мақсадларда амалга оширилади?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ҳамда фуқароларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ҳамда фуқароларни моддий рағбатлантириш, бир маротабалик пул мукофоти ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш;
фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссалари учун муносиб тақдирлаш.
Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда тегишли схемага мувофиқ қуйидагилар рағбатлантирилади:
а) меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг (пул таъминотининг) 100 фоизигача бўлган миқдорда (ўрнатилган ва тўланаётган қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъи назар):
фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари;
профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари.
б) энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдордаги бир марталик пул мукофоти ёки ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва қимматбаҳо совғалар билан:
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари;
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда амалий ёрдам кўрсатган фуқаролар.
Ушбу пул мукофоти ходимнинг, хизматчининг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигидан қатъий назар берилади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда юқори натижаларга эришган фуқаролар йиғинлари фаолияти ҳар чорак якунида оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
Рағбатлантириш, бир марталик пул мукофоти ёки ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш учун тегишли мезонлар бўйича баҳолаш натижалари, туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаши ҳамда хотин-қизлар қўмитаси раислари томонидан, мувофиқ тавсиянома Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқларига кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар тақдим этилади.
Тавсияномалар баҳолаш мезонида келтирилган баллар йиғиндиси эллик ва ундан юқори бўлган тақдирда тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари баҳолаш мезони натижалари ва тавсияномаларни ўрганган ҳолда беш кун муддатда асослантирилган хулоса тайёрлаб тасдиқлайди ҳамда хулосани рағбатлантириш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари кадрлар бошқармаларига тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари кадрлар бошқармаси тақдим этилган хулоса асосида рағбатлантириш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаб, имзолаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларига тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан рағбатлантириш бўйича буйруқ чиқарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқлари асосида тегишли Молия-иқтисод бўлинмалари Жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатлантириш жамғармалари маблағлари ҳисобидан рағбатлантиришни амалга оширади.
Ҳар ой якуни бўйича рағбатлантириш жамғармага келиб тушган жарималар миқдори ва баҳолаш мезонлари кўрсаткичлари инобатга олиниб, адолатли ва холисона (объектив) амалга оширилиши лозим.
Қуйидагилар рағбатлантирилмайди:
фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг аъзолари тегишли ҳудудга вақтинча бириктирилганда ёки улар томонидан мажбуриятлари вақтинча бажарилаётганда;
фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг айрим аъзоларини тегишли ҳудудга бириктириш даврининг давомийлиги ҳисобот ойи муддатидан ошмаганда.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатлантириш жамғармалари маблағларидан фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари, шунингдек жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда амалий ёрдам кўрсатган фуқароларни моддий рағбатлантиришдан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш таъқиқланади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатлантириш жамғармалари ҳисобидан рағбатлантириш ишларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари зиммасига юклатилади.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
11:10 / 12.02.2025
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
11:49 / 20.06.2024
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
10:46 / 15.10.2023