Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик профессор қадимий ўзбек қоғозини биргаликда тадқиқ этишни таклиф қилди
Япониялик профессор Коджи Шибадзаки Ўзбекистонда сақланаётган қадимий қоғозларнинг таркибини Япониянинг энг замонавий электрон жиҳозларида тадқиқ қилиш таклифи билан чиқди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Япониянинг Аичи санъат университети профессори, таниқли япон санъатшуноси Коджи Шибадзаки бошчилигидаги бир гуруҳ делегация ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – қадимий ўзбек қоғози тарихи ва ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тадқиқотни амалга ошириш, қадимги ўзбек қоғози билан жаҳон хамжамиятини таништириш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш.
Профессор Коджи Шибадзаки Ўзбекистонда сақланаётган қадимий қоғозларнинг таркибини Япониянинг энг замонавий электрон микроскопларида ва бошқа илмий технологик асбоблар ёрдамида таҳлил қилиш, таркибини ўрганиш, унинг хитой қадимий қоғозларидан фарқли хусусиятлари ва тайёрлаш технологияларини тадқиқ этиш лойиҳасини таклиф этмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025