Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Усама бин Лодиннинг ўғли қаерда эканини аниқлади
АҚШ Давлат департаменти дипломатик хавфсизлик бюроси раҳбари Майкл Эваноффнинг маълум қилишича, «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи асосчиси Усама бин Лодиннинг ўғли Ҳамза «Афғонистон - Покистон чегараси яқинида» бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек, Давлат департаменти тахминича, Ҳамза бин Лодин Эронга ташриф буюрган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Бироқ, Эванофф қўшимча қилишича, бин Лодиннинг ўғли Марказий Осиё жанубидаги «исталган» жойда бўлиши мумкин.
28 февраль, пайшанба куни АҚШ ҳукумати «Адолат учун мукофот» дастури доирасида Ҳамза бин Лодин тўғрисидаги маълумот эвазига 1 миллион доллар мукофот ҳақида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойи бошларида Усама бин Лодиннинг онаси биринчи маротаба интервью берганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025