Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди
Ўзбекистонлик боксчилар Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.
Унга кўра, Мадримов профессионал боксдаги иккинчи жангини 9 март куни ўтказади. Унинг рақиби ва жанг қаерда бўлиши ҳақидаги маълумот яқин соатлар ичида эълон қилинади.
Элнур Абдураимовнинг янги жанги эса 23 март санасига белгиланди. Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилиб, вакилимиз мезбон боксчи Дмитрий Хасиевга қарши рингга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Элнур шу пайтгача 3 марта профессионал боксда жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган. Хасиев эса 11 марта жанг қилиб, 8 бор зафар қучган (2 нокаут), 2 бор дуранг қайд этган ва 1 марта мағлубиятга учраган.
Аввалроқ, Шоҳжаҳон Эргашев WBA’нинг янгиланган рейтингида бир поғона юқорилагани, Шаҳрам Ғиёсов рейтингни тарк этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025