Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Туркиядаги бош консуллигини вақтинчалик ёпди
Хитой Туркиянинг Измиридаги бош консуллигини Пекин ва Анқара ўртасидаги муносабатларда таранглик юзага келгани сабабли вақтинчалик ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Хитойнинг Туркиядаги элчихонаси баёнотида айтилган.
“Измирда бош консулликнинг расман очилиши 2015 йил сентябрда бўлиб ўтган ва ўшандан бери у Хитой ва Измир вилояти ўртасида ҳамкорликни яхшилашда муҳим роль ўйнаган. Хитой томони 2019 йил 28 февралда Измирдаги бош консулликни ёпишга қарор қилди ва бу ҳақда Анқарани хабардор қилди. Туркия томони бу қарорни тушуниш билан қабул қилганини маълум қилди. Измирдаги консуллик ишини Анқарадаги элчихона бажаради”, дейилган хабарда.
Февраль бошида Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Хитой ҳукуматини Синьцзян-Уйғур мухтор туманида уйғурлар учун концлагерларни ёпиш ва у ерда ноқонуний ушлаб турилганларни озод қилишга чақирган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025