Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Исроилда THAAD комплексини жойлаштирди
АҚШ қуролли кучларининг Европа қўмондонлигига кирувчи Америка қўшинлари Исроилда THAAD (Terminal High Altitude Area Defense) ракеталардан мудофаа комплексини (РМК) жойлаштирди. Бу ҳақда ЦАХАЛ хабар бермоқда.
Бундай жойлаштиришнинг мақсади «Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан имкониятлар ва салоҳиятни бир вақтда мустаҳкамлаш орқали, бутун дунё бўйлаб мураккаб тизимларни тезлик билан жойлаштириш қобилиятига ўргатиш».
The Drive нашрининг қайд этишича, Исроилда THAAD’нинг жойлаштирилиши Эрон томонидан ракета таҳдиди ортиб бораётгани билан боғлиқ.
THAAD ер устида жойлаштирилувчи РМК ўрта масофага учадиган ракеталарни атмосферадан юқорида тутиб олишга мўлжалланган. Объектларни аниқ нишонга олиш кинетик тутиб олиш йўли билан амалга оширилади. THAAD’нинг энг асосий ишлаб чиқувчиси - Америка ҳарбий-саноат компанияси. Тизим 2008 йилдан буён серияли тарзда чиқарилади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025