Ўзбекистон | 10:40 / 05.03.2019
29079
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Кичик ёшдагиларда юрак пороги. Нимадан хавотирга тушиш ўринли?

Болалар ўйнаб ҳам чарчаши мумкин, бироқ чарчоқ ҳар доим ҳам безиён бўлавермайди, баъзи ҳолатларда у хавфли касалликлардан дарак бераётган бўлиши мумкин! Юрак касалликлари шулар жумласига киради. Туғма юрак пороги энг кенг тарқалган касалликлардан ҳисобланади.

Дунё миқёсида оладиган бўлсак, ҳар йили 1 миллиондан зиёд бола шундай ташхис билан туғилади. Баъзиларда касаллик наслдан наслга ўтган бўлса, бошқаларда унинг юзага келишига атроф-муҳитнинг салбий таъсири сабаб бўлган.

ACIBADEM Университетининг Атакент шифохонаси болалар кардиологи, профессор Эндер Одемишнинг сўзларига кўра, ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасидаёқ эхокардиография ёрдамида болада юрак касалликлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мумкин. У бўлғуси оналарга мунтазам равишда текширувлардан ўтишни тавсия қилади.

Профессор Эндер Одемиш

Профессор Эндер Одемиш юрак пороги мавжудлигидан далолат берувчи беш муҳим белгини маълум қилиб, бундай вазиятларда қандай йўл тутишга оид бир неча маслаҳат берди.

Кўкрак қафасидаги оғриқ – энг кенг тарқалган ва муҳим белгилардан бири. У ҳар доим ҳам юрак билан боғлиқ муаммолардан дарак беравермайди, оғриқ скелет-мушаклар, нафас ёки ҳазм қилиш тизимидаги муаммолар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Кўкрак қафасидаги юрак касаллиги билан боғлиқ оғриқ одатда жисмоний машқлар вақтида пайдо бўлиб, нафас сиқиши, чарчоқ, цианоз, ритмнинг тезлашиши ёки бузилиши билан кузатилади. Баъзан жисмоний оғирлик кўпайганда оғриқ кучаяди. Агар оғриқ ҳаддан ташқари тор қон томирлари сабаб юзага келаётган бўлса, у ҳолда бу вақтда жисмоний оғирликнинг кучайиши жиддий асоратлар – ҳушдан кетиш ва ҳатто ўлимгача олиб келиши мумкин.

Кичик ёшда вазн тўплаш билан боғлиқ муаммолар – юракдаги етишмовчиликнинг муҳим белгиларидан бири. Соғлом бола ўз ҳаётининг биринчи ойида кунига 15 граммдан 30 граммгача вазн тўплайди, олтинчи ойга бориб боланинг туғилган вақтидаги вазни – икки бараварга, 1 ёшда эса уч бараварга ошиши керак. Бироқ туғма юрак пороги бўлган болалар организмнинг етарлича кислород ва тўйимли моддалар билан таъминланмаслиги сабаб яхши вазн тўплай олмайди. Бошқа белгилар билан қўшилганда эса боланинг аҳволи ёмонлашиши мумкин.

Цианозда тери қоплами ўз рангини ўзгартиради, лаб, оғиз атрофи, тирноқларда кўкимтир ранг сезилади. Оғиз бўшлиғи ёки тилда бундай ўзгаришларни аниқлаш қийинроқ. Цианоз кўпинча ортиқча жисмоний ҳаракатларда намоён бўлади, масалан, чақалоқ кўкрак сути билан озиқланаётган вақтда. Артериал қон кислородга тўйинмаган сиёҳрангга яқин тўқ ранг қон билан аралашиши натижасида кўкимтирлик юзага келади. Цианоз яққол ёки қисман намоён бўлиши мумкин. Қўл ва оёқлар учи ранги ўзгариши, шунингдек, совуқ қотиш ёки тўйиб овқатланмаслик билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин - асосийси, адаштириб юбормаслик.

ACIBADEM шифохонасининг болалар кардиологи, профессор Эндер Одемишнинг таъкидлашича, юрак уришидаги бузилишлар – тезлашиш, секинлашиш ёки норитмик зарбни бола туғилмасидан аввалроқ аниқлаш мумкин. Бироқ муаммолар ҳар доим ҳам юрак касаллиги билан боғлиқ бўлмайди, улар безгак, камқонлик, қалқонсимон без касалликлари натижасида юзага келиши ҳам мумкин. Ўсмирлик даврида бундай сабаб психоген ҳолатда яширинган бўлиш эҳтимоли бор. Тўлиқ текширув беморга тўғри ташхис қўйишга ёрдам беради.

Қаттиқ чарчаш – юракдаги етишмовчиликнинг муҳим белгиларидан бири. Она сути билан озиқланувчи бола 10 дақиқадан ортиқ эма олмайди, чунки она сути билан озиқланиш давомида боланинг нафаси сиқа бошлайди, пешонасида тер пайдо бўлади, нафас олиши тезлашади. Ўсмирлик даврида машғулотлар давомида болалар вақти-вақти билан дам олиши керак.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли мавзеси, 19-уй

Телефон: +99895 144 54 45

Шунингдек, ACIBADEM шифохонасининг расмий сайти орқали ҳам барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид