Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ҳукуматни шакллантириш тартибига доир қонунни имзолади
2019 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
Ушбу қонун ҳукумат ишини ташкил этишни тубдан яхшилаш, ижро ҳокимияти органларининг бугунги кун талабига жавоб берадиган, сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантиришга қаратилган.
Жорий йилнинг 1 апрель санасидан кучга кирадиган мазкур Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан кейингина Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан лавозимга тасдиқланиш тартиби жорий этилмоқда.
Шунингдек, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш тизими яратилади.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилиши юзасидан ҳар чорак якуни билан ҳисобот тақдим этиб боришлари тўғрисидаги тартиб ўрнатиляпти.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025