Жаҳон | 23:56 / 06.03.2019
4904
1 дақиқада ўқилади

Швеция ИШИД жиноятлари юзасидан трибунал ташкил этишни таклиф қилди

Фото: РИА Новости

Швеция бош вазири Стефан Левен Швеция ИШИД жангарилари томонидан Сурияда содир этилган жиноятларни тергов қилувчи махсус трибунал ташкил этиш таклифи билан чиқишни режалаштирмоқда. Левен бу ҳақда Aftonbladet нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Швециялик вазир бундай таклиф билан европалик ҳамкасблари билан 7 мартда Брюсселдаги учрашувда чиқмоқчи.

“Инсон ҳуқуқлари бузилганлиги учун жавобгарлик бўлиши керак. Агар кимдир теракт ёки ҳарбий жиноятлар содир этса, у бу қаерда юз берганидан қатъий назар, суд олдида жавоб бериши лозим”, деб айтган Левен. 

Вазирнинг таъкидлашича, халқаро трибуналлар аввал ҳам ташкил этилган, бироқ бу вазиятда бир қатор ўзига хос хусусиятлар бор. 

Халқаро трибуналлар аввал Руанда ва Косоводаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун ташкил этилган. 

Мавзуга оид