Ўзбекистон | 09:21 / 07.03.2019
5110
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон элчиси БАА вице-президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.
ТИВ хабарига кўра, маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум президент Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этган ва Ўзбекистоннинг БАА раҳбарияти ва халқи учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этган.
Таъкидланганидек, Амирликлар ҳукумати икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро муносабатларни тизимли ва фойдали асосда ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
17:35 / 16.10.2024