Спорт | 22:36 / 09.03.2019
4680
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Атлетико» ғалаба қозониб, «Барселона»ни таъқиб қилишда давом этади

Испания чемпионатида 27-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Атлетико» ўз майдонида «Леганес» билан беллашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни Сауль 50-дақиқада урди. 

Бу мадридликларнинг қаторасига 4-ўйиндаги ғалабаси бўлди. Жамоа 56 очко жамғарди ва пешқадам «Барселона»дан 4 очко ортда бормоқда. «Леганес» 33 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лига, 27-тур
Атлетико – Леганес 1:0 (0:0, 1:0)
9 март, «Ванда Метрополитано» стадиони 
Гол: 1:0 – 50 Сауль. 
Атлетико – Облак, Арьяс, Солано (Сауль, 46), Савич, Хименес, Парти, Родри Эрнандес, Витоло, Корреа, Гризманн (Лемар, 46), Калинич (Хуанфран, 73).
Леганес – Лунин, Кравец, Тарин, Рейес, Ньом (Хосе Арнаис, 76), Эрасо (Каррильо, 71), Перес, Микель Весга, Омеруо, Брэйтуэйт (Эль-Жар, 71), Эн-Несири.
Огоҳлантиришлар: Хименес (14), Брэйтуэйт (15), Лемар (53), Перес (65).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид