Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уайлдер Жошуага қарши рингга чиқишга ваъда берди
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) йўналиши бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер супер оғир вазндаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуа билан жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
Спортчининг ишқибозларни ишонтиришича, бундай баҳс албатта амалга ошади.
«Жошуа билан жанг бўлади. Бу жанг ўтказилади. Мен одамлар бу баҳсни кўриш ёки кўра олмасликлари ҳақида ташвишланишларини истамайман. Сизлар Деонтей Уайлдернинг Энтони Жошуага қарши шоусини кўрасиз. Биз бир чемпион, бир шахс, бир ном бўламиз ва бу яқин орада содир бўлиши мумкин. Сизлар фақат кутишингиз лозим. Бу содир бўлади, мен барчани тинчлантиришни хоҳлайман, бироз вақт талаб этилади», - дея Уайлдернинг сўзларини келтиради Thaboxingvoice.
Бундан олдин, WBC президенти Маурицио Сулаймон чемпион Доминик Бризил билан рингда учрашишга мажбур экани ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уайлдер ва Фьюрига такрорий жанг ўтказиш учун рухсат берилганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025