Спорт | 19:10 / 10.03.2019
8074
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» 4та гол уриб ғалаба қозонди ва «Сити» билан орадаги фарқни қисқартирди

Англия Премьер-лигасининг 30-турида «Ливерпуль» «Бёрнли»ни қабул қилди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ «Бёрнли» ҳимоячиси Эшли Вествуд ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида Салоҳнинг саъй-ҳаракатларидан кейин Роберто Фирмино мувозанатни тиклади. Танаффус арафасида Садио Мане «Ливерпуль»ни олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Фирмино дублни расмийлаштирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳужумчиси Йоханн Гудмундссон битта жавоб голи урди, икки дақиқа ўтиб Мане ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

«Ливерпуль» Англия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди (5 ғалаба ва 4 дуранг) ва очколари сонини 73тага етказиб олди, энди Юрген Клопп шогирдлари турнир жадвали пешқадами «Манчестер Сити»ни 1 очколик фарқ билан таъқиб қилмоқда. «Бёрнли» қаторасига учинчи ўйинда мағлуб бўлди ва 30 очкоси билан 17-ўринда қолди.

Англия чемпионати
30-тур
Ливерпуль – Бёрнли 4:2
(2:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 6 Вествуд, 1:1 – 19 Фирмино, 2:1 – 29 Мане, 3:1 – 67 Фирмино, 3:2 – 90 Гудмундссон, 4:2 – 90 Мане.
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Матип, Александер-Арнолд (Старридж, 86), Робертсон, Вейналдум (Хендерсон, 68), Лаллана (Кейта, 77), Фабиньо, Мане, Салах, Фирмино.
Бёрнли – Ҳитон, Бардсли, Тарковски, Тэйлор, Ми, Хендрик (Гудмундссон, 79), Вествуд, Корк, Барнс (Выдра, 86), Вуд (Крауч, 79), Макнил.
Огоҳлантиришлар: Алиссон (7), Фабиньо (71).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид