Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент «Ўзбеккўмир»ни Россиянинг хусусий компанияси бошқарувига топшириш ҳақидаги қарорини имзолади
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорини имзолади.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, қарорга мувофиқ, «ПрогрессГорТех» МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи «Ўзбекистон темир йўллари»АЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги 45 фоиз акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади.
Шунингдек қарор билан, «Ўзбеккўмир» АЖга истисно тариқасида, акцияларни ишончли бошқарувга топширилишига қадар, «ПрогрессГорТех» МЧЖ билан келишган ҳолда тегишли равишда экспертизадан ўтказилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.
«Эндиликда, кўмирлар нархи операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади», дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ, президент «Ўзбеккўмир»га профессионал ташқи бошқарувчини жалб этиш бўйича топшириқ бергани хабар қилинганди.
Маълумотларга кўра, «ПрогрессГорТех» 2018 йил 15 октябрда Николай Геннадьевич Емельянов томонидан ташкил этилган. Емельяновнинг бошқа компания, «Селена» МЧЖ бўйича шериги Дониёр Комиловдир - Газпромбанк собиқ топ-менежери. Дониёр Комилов 2010-2014 йилларда Газпромбанкнинг «Управляющая компания — Стратегические активи» ЁАЖ тузилмаси раҳбари бўлган. Шунингдек, 2015-2016 йилларда у «Уралмашзавод» директорлар кенгашига кирган.
Мавзуга оид
20:12 / 05.03.2025
Ангрендаги кўмир конида «БелАЗ» ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
18:37 / 21.02.2025
Дониёр Комиловнинг Ўзбекистондаги бизнеси. “Трест-12” ҳам улар қаторига қўшилди
17:36 / 19.02.2025
«Трест-12»даги давлат улушини Дониёр Комиловга тегишли компания сотиб олди
11:18 / 04.03.2024