Ўзбекистон | 15:21 / 12.03.2019
11774
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор Ҳарбий журналистика йўналиши ташкил этилди

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Ҳарбий журналистика касбий тайёрлаш курси ва 2019-2020 ўқув йилида Ҳарбий журналистика йўналиши очилишининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган ҳарбий журналистика йўналиши икки босқичда амалга оширилади:

4 йиллик бакалавриат таълим йўналиши;

4 ойлик касбий қайта тайёрлаш курслари;

2019-2020 ўқув йилида Ҳарбий журналистика йўналиши бўйича 20 нафар талаба грант асосида ўқишга қабул қилинади. Талабаларга махсус йўналтирилган махсус ўқув режа ишлаб чиқилган бўлиб, унда талабаларга журналистика соҳаси билан биргаликда ҳарбий билим ва кўникмаларни шакллантирувчи дарслар ҳам ўтилади.

Ўқишга қабул қилиш жараёни тест ва оғзаки суҳбат асосида олиб борилади. Бакалавриат йўналишини тамомлаган талабаларга ҳарбий журналист дипломи берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, 4 ойлик касбий қайта тайёрлаш дастлабки ўқув курсларига Ўзбекистон Республикаси МВ, Ўзбекистон Республикаси БҚ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ўзбекистон Республикаси ДХХ, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ходимлари қабул қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари тақдимотда журналистик фаолият билан шуғилланаётган журналистлар ҳам ўқишлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Ўқув курслари пуллик асосида ташкил этилади.

Тақдимот сўнггида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида келишув меморандуми имзоланди.

Ҳарбий соҳага йўналтирилган журналистларни қайта тайёрлаш курси

Таълим соҳаси:          220000 – Журналистика ва ахборот 

Таълим йўналиши:      5220100 – Журналистика (Ҳарбий журналистика)

Ўқиш муддати:         4 ой (576 соат)