Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сохта бриллиант тошларни 15 минг долларга сотмоқчи бўлган икки шахс ушланди
9 март куни соат 17:30да Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлимига хабар келиб тушди, деб маълум қилмоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда маълум қилинишича, 23 январь куни соат 17:00да масъулияти чекланган жамият раҳбари 48 ёшли Б.Б. ва 64 ёшли Л.Е. 43 ёшли М.Г.га 2 дона бриллиант харид қилишни таклиф этишган. Бриллиант сифатида эса ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган иккита қора тошлар кўрсатилган. Олди-сотди вақтида жабрланувчидан 15 минг АҚШ доллари олаётганда улар қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра, тошлар қимматбаҳо ҳисобланмайди ва ҳеч қандай қийматга эга эмас.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025