Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлиб, "Барселона"га яқинлашиш имконини қўлдан чиқарди
Фото: Twitter/AthleticClub
Испания чемпионати 28-турининг навбатдаги учрашуви ўтказилди.
"Атлетик Бильбао" ўз майдонида "Атлетико Мадрид"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Атлетик" очколари сонини 37тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 9-ўринга чиқиб олди. "Атлетико Мадрид" эса 56 очко билан 2-поғонани банд қилиб турибди. Диего Симеоно шогирдлари 3-ўринда бораётган "Реал Мадрид"дан 2 очко кўпроқ тўплаган, пешқадам "Барселона" билан фарқ эса 7 очколигича қолди.
Атлетик Бильбао – Атлетико Мадрид 2:0
Голлар: 1:0 – 73 Иньяки Уильямс, 2:0 – 85 Кодро.
Атлетик – Яго Эррерин, Йерай Альварес, Берчиче, Нуньес, Де Маркос, Рауль Гарсия (Кодро, 85), Ибаи Гомес, Дани Гарсия, Сан Хосе, Муниаин (Кордоба, 71), Иньяки Уильямс.
Атлетико – Облак, Хуанфран (Корреа, 80), Хименес, Годин, Сауль, Коке, Родри Эрнандес, Парти, Диего Коста, Мората, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Рауль Гарсия (37), Родри Эрнандес (45), Сан Хосе (77), Йерай Альварес (82).
Мавзуга оид
02:38 / 03.04.2025
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
14:52 / 10.02.2025
«Атлетико Мадрид» Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашади
02:30 / 14.04.2022
ЕЧЛ. Сенсация рўй бермади — АПЛ грандлари биринчи ўйиндаги ғалаба эвазига яримфиналга йўл олди
01:58 / 06.04.2022