Янги Зеландия бош вазири мусулмонлар жамияти етакчилари билан учрашди
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн 16 март куни Крайстчёрчдаги мусулмонлар жамияти етакчилари билан учрашув ўтказди.
Euronews хабарида келтирилишича, Ардерн хоним бу фожиани миграция инқирози ва экстремистик ҳаракатлар билан боғлашга уринишларни кескин қоралаган. У Янги Зеландиядаги мусулмонларга барча зарур ёрдамлар кўрсатилишини маълум қилган.
«Менинг вазифам - сизнинг хавфсизлигингизни, эркин ибодат қилишингизни, ўз динингизга эркин эътиқод қилиб, ўз маданиятингизни сақлаб қолишингизни кафолатлашдир», - деган янги зеландияликлар бош вазири.
У Янги Зеландияда тоқатсизлик ва ксенофобияга ўрин йўқлигини таъкидлаган.
15 март куни Янги Зеландиядаги Крайстчёрч шаҳридаги масжидлардаги оммавий қотилликлар уюштирилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Қотиллик ижрочиси сифатида 28 ёшли Брентон Таррант қўлга олинган.
Таррант қонуний равишда олинган ярим автомат винтовкалар (5та қурол) билан қуролланган бўлган.
Ҳозирда Янги Зеландияда ярим автомат винтовкаларни қуролларни рўйхатга олиш талаб этилмайдиган энг оддий лицензия билан сотиб олиш мумкин.
Маҳаллий нашрлар маълумотларига кўра, қурол сотиладиган дўконлардаги қуролларга ўрта асрларда мусулмон фотиҳларига қарши жанг қилган машҳур европалик христианларнинг номлари ёзилган.
Айни вақтда 5 минг киши теракт қурбонларининг оилаларига ёрдам учун ташкил қилинган хайрия фондига маблағ ўтказган. Фондга 243 минг доллар келиб тушган.
Крайстчерч шаҳрида хавфсизликни таъминлаш учун яна 120 нафар полициячи жалб қилинган.
Жасинда Ардерн Крайстчёрч шаҳридаги масжидлардаги оммавий қотилликдан сўнг қурол-яроғ тарқатиш қоидалари ўзгартирилишини маълум қилди. Ҳукумат ярим автомат қуроллари савдосини чеклаш ва уни ҳарбий услубдаги қуролга яқин услубда ўзгартиришни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқади.
Мавзуга оид
00:15
Янги Зеландияда кўкйўтал эпидемияси эълон қилинди
16:53 / 20.11.2024
Янги Зеландияда 40 минг маори ўз ҳуқуқлари учун намойишга чиқди
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
00:08 / 20.10.2024